Пойтахтимизда сайёр қабуллар хафталиги

Яшнобод туманида Ўзбекистон Республикаси  Президентининг Яшнобод туманидаги Халқ қабулхонаси,  сектор раҳбарлари ва корхоналар масъуллари томонидан фуқаролар учун оммавий сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабулда 369 фуқаронинг 159та масаласи таҳлил этилди. Мурожаатларнинг аксарияти уй-жой олиш, моддий ёрдам, пенсия, болалар нафақаси, ишга жойлашиш, банк-молия, соғлиқни сақлаш, ободонлаштириш, коммунал хўжалик, йўлларни таъмирлашга оид бўлди.

Мурожаатларнинг 61таси жойида ижобий ҳал этилди. Яна 32 нафар фуқарога ҳуқуқий маслаҳат берилди. 28та масала бўйича тушунтириш берилган бўлса,   38та масаланинг ижроси назоратга олинди.

Сайёр қабул доирасида туман тиббиёт бирлашмаси томонидан тиббий кўрик ва туман Ахоли бандлигига кумаклашиш маркази томонидан бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди.

Шунингдек, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида шу ернинг ўзида арзонлаштирилган маҳсулотлар ярмаркаси ташкил этилди.