РАҲБАР ХОДИМЛАР МАКТАБЛАРДА ДАРС ЎТИШДИ

Аввал хабар қилганимиздек,  23 август куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселекторда вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари ҳамда бошқа раҳбарлар мактабларга бориб, дарс бериш тартибини жорий этиш вазифаси топширилганди.

Бугун Яшнобод туман ҳоким ўринбосарлари Нодиржон Ахмеджанов 145-сонли, Камолиддин Абдураҳмонов 198-сонли, Шерзод Зуфаров 255-сонли ва Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари туман Кенгаши бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Равшан Тўраев 282-сонли мактабларга ташриф буюришди ва ўқувчиларга “Мустақиллик дарси”ни ўтишди.

 

Мазкур дарс соатларида Мустақиллигимизнинг мамлакатимиз, халқимиз тақдирида буюк ўрни, уни амалга ошириш ва мустаҳкамлашда 28 йил давомида амалга оширилган ишларнинг мазмун-моҳияти асосий мавзу бўлди. Ўз навбатида давлатимиз раҳбари томонидан иқтидорли ёшларни камолга етказишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидлаб ўтилди.

Манба: www.yashnobodnews.uz