САЙЛОВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги 244-сонли умумий ўрта таълим мактабида жойлашган 482-сайлов участкасида 143-Саноат сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига Ўзбекистон “Адолат”  социал-демократик партиясидан номзоди кўрсатилган Муаттархон Абдуллаева  билан сайловчиларнинг учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбирда тумандаги “Бирлашган” ва “Наврўзобод” маҳаллалари аҳолиси вакиллари иштирок этишди.

Учрашувни номзоднинг ишончли вакили Муҳаббат Ҳусанова сўзга чиқди ва йиғилганларни  Муаттархон Абдуллаеванинг таржимаи ҳоли, кейинги олиб бораётган фаолияти билан яқиндан таништирди.

Шундан сўнг, сўз Муаттархон Абдуллаева берилди. Номзод сайловчиларни ўзининг сайловолди дастури билан таништирди.

Ўзаро самимий ва очиқ мулоқот тарзида кечган учрашувда номзоднинг сайловчиларни қизиқтирган бир қатор саволларга жавоб берди.

Манба: www.yashnobodnews.uz