САЙЛОВ — ТАЛАБА-ЁШЛАР НИГОҲИДА

Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат маркази Яшнобод туман бўлими томонидан Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 20 октябрдан – 20 ноябрга қадар “Сайлов қонунчилиги тарғиботини ўтказиш ҳақида”ги қарори ижросини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари, вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлигига 2019 йил 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш ҳамда сайлов қонунчилиги бўйича ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида турли учрашув ҳамда тадбирлар ташкил этилмоқда.

Ушбу тадбирлар ёшларнинг сиёсий билим ва кўникмаларини шакллантириш, сайлов қонунчилиги ва ундаги ўзгаришлар билан яқиндан танишиш имконини беряпти.

 

Куни кеча Тошкент давлат стоматология институтида таълим олаётган талабалар билан  “Сайлов-2019 талаба-ёшлар нигоҳида” мавзусида ана шундай тадбир ташкил этилди.

Манба: www.yashnobodnews.uz