САЛОМАТЛИК — ТУМАН БОЙЛИК

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги 244-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Саломатлик — туман бойлик” мавзуида семинар ўтказилди.

Туман тиббиёт бирлашмаси ташаббуси билан юштирилган тадбирда мактабларнинг ўқитувчилари, оилавий поликлиникалар болалар бўлими мудирлари, иммунологлар, ҳамширалар ва маҳаллалар фаоллари иштирок этишди.

Семинарда Тошкент шаҳар ДСЭНМи эпидемиология бўлими мудири Д.Расулова, туман тиббиёт бирлашмаси гинекологи Ш.Азимова, туман ДСЭНМ шифокори М.Рўзиева, туман тиббиёт бирлашмаси бош педиатри Г.Абдуллаева, бош иммунологи Г.Аннақуловалар сўзга чиқди. Сўзга чиққанлар аҳоли саломатли­­­­­­гини сақлаш, соғлом тур­муш тар­­­­зини тарғиб қи­лиш борасидаги устивор вазифалар, амалга оширилган чора-тадбирлар хусусида тўхталдилар.

Тадбир давомида мутахассислар иштирокчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб беришди.

Манба: www.yashnobodnews.uz