СЕКТОРЛАР РАҲБАРЛАРИ 4-КЛИНИКАГА ТАШРИФ БУЮРИШДИ

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги И.Эргашев номли 4-клиника шифохонасида Тошкент шаҳар прокуратураси ташаббуси билан тузилган ишчи гуруҳ томонидан ижтимоий обьектларни ўрганиш ва мониторинг қилиш жараёнлари туман сектор раҳбарлари иштирокида ўтказилмоқда.

Тадбир  давомида туман ҳокими Хожиакбар Тиллашайхов ҳамроҳлигида секторлар раҳбарлари, тармоқлар мутасаддилари шифохонада яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирдилар. Кузги-қишки мавсум олдидан амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишдилар.

Манба: www.yashnobodnews.uz