Уй ҳужжатлари билан боғлиқ муаммо ечимини топади

Яшнобод туманида “AZIYA INVEST FAVORIT” қурилиш ташкилоти томонидан “Izzat” тураржой мажмуасидаги 14 та уйнинг кадастр ҳужжатлари чиқмаётганидан ва ушбу уйларга кўчиб кириб яшаётган аҳоли хавотирга тушаётгани айтилиб, мутасаддилардан ушбу масалага эътибор қаратиш сўралган.

Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида “AZIYA INVEST FAVORIT” раҳбарияти билан алоқага чиқилди. Раҳбариятнинг сўзларига  кўра, яқин вақт ичида кадастр ҳужжатлари уй эгаларига топширилади. Бу дегани 14 нафар мулк эгаси тўлақонли бу мулкдан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.