УСТОЗ ВА МУРАББИЙЛАР — ЭЪЗОЗДА!

Пойтахтимиздаги Корея маданияти ва санъати марказида Яшнобод туман ҳокимлиги ташаббуси билан 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган катта байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тантанада туманда таълим муассасаларининг энг илғор ва тажрибали устоз ва мураббийлари таклиф этилди. Улар учун ўзига хос байрам дастурхони — “фуршед” ташкил этилди. Қўлларида гулдасталар, чеҳрасида табассум билан ташриф буюрган таълим соҳаси фидойилар чинакам байрам устидан чиқдилар.

Муҳташам санъат саройида улар учун махсус байрам дастури намойиш этилди. Тадбирни туман ҳокими Хожиакбар Тиллашайхов очди ва устоз ҳамда мураббийларни қутлуғ сана билан муборакбод этди.

Тантанада соҳада узоқ йиллардан бери фидокорона хизмат қилиб келаётган бир гуруҳ ходимларга ташаккурнома, статуэтка, гулдасталар тақдим этилди.

Манба: www.yashnobodnews.uz