Футбол мусобақалари якуний паллага кирди

Тошкент шаҳрининг барча туманлари қатори Яшнобод туманида ҳам спортнинг мини футбол тури бўйича маҳалла жамоалари ўртасида Давлат Хавфсизлик хизмати Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси бошлиғи кубоги учун мусобақа бўлиб ўтмоқда.

Тўртта секторда саралаш ўйинлари якунланиб, қуйидаги маҳалла жамоалари финал босқичига йўл олишди.

1  сектор – Шоҳимардон
2 сектор – Дўстобод
3 сектор – Аҳмад Яссавий
4 сектор – Янгиқўрғон

Ўйинлар 2021 йилнинг 25 май куни соат 18-00да «Дилбоғ» маҳалласидаги футбол академиясида ўтказилади.

Мусобоқа ғолиблари тақдирланади:

1 ўринни эгаллаган жамоанинг ҳар бир ўйинчисига 1 донадан ноутбук;

2 ўринни эгаллаган жамоанинг ҳар бир ўйичисига 1 донадан телевизор;

3 ўринни эгаллаган жамоанинг ҳар бир ўйичисига 1 донадан телефон совға қилинади.