Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгашининг XIV сессиясида

Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгашининиг XIV сессияси бўлиб ўтди.  Видеоконференция тарзида ўтказилган сессияни Кенгаш раиси ва туман ҳокими Ходжиакбар Тиллашайхов очди ҳамда олиб борди. Сессияда ҳоким ўринбосари – Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Феруза Раҳматуллаева ўз ҳисоботини тақдим этди.

 Ҳисоботда коронавирус пандемияси даврида «Саҳоват ва кўмак» умумхалқ ҳаракати доирасида 3917 оилага босқичма-босқич моддий ёрдам кўрсатилганлиги айтиб ўтилди. Шунингдек аҳоли орасида ишсизлар сонини камайтириш бўйича тегишли идоралар билан ҳамкорлик олиб борилаётганлиги тўғрисида маълумот берилди.

 Сессияда Яшнобод тумани ҳокими Ходжиакбар Тиллашайхов маҳаллаларда эҳтиёжманд оилаларни аниқлаш ва уларга ёрдам кўрсатиш муҳим эканлигини таъкидлаб ўтди. Кун тартибидаги масалалар юзасидан ахборот ва ҳисоботлар тингланиб, депутатлар томонидан тегишли қарорлар қабул қилинди.