Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгашининг 136/2-28-сон қарори

136/2-28-сон                                                                            “30” декабрь 2020 йил

 

Яшнобод туманининг 2021 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6,24-моддалари, Бюджет кодексининг 99-моддаси, “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунига  мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2020 йил 26 декабрдаги KL21130661-сонли ҳатини инобатга олиб, халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгаши

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

 

  1. Ўзбекистон Республикасининг “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунига (кейинги ўринларда қонун деб аталади) мувофиқ 2021 йил учун Яшнобод тумани маҳаллий бюджети маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Қонунга асосан 2021 йилда:

а) Қуйидаги солиқ турлари Яшнобод туман маҳаллий бюджетига тўлиқлигича ўтказиб берилади:

– жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;

– жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;

– жисмоний шахсларнинг мол-мулкларини ижарага беришдан оладиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи;

– қонун хужжатларида белгиланган миқдорларда давтал активларини ижарага бериш ва ҳусусийлаштиришдан тушадиган даромад;

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқ мустасно;

-мобил алоқа хизматлари учун акциз солиғи ва алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пиво учун акциз солиғидан тушумлар (2020 йил 1 июль ҳолатига кўра Яшнобод туман аҳолисининг республика аҳолисидаги улушига мувофиқ).

 

б)  Солиқ турлари ва бошқа мажбурий тўловлар Тошкент шаҳар ва Яшнобод туман маҳаллий бюджетлари ўртасида қуйидаги тартибда тақсимланади:

– якуний истеъмолчиларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализация қилишдаги акциз солиғи;

– айланмадан солиқ;

– юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;

– юридик шахслардан олинадиган ер солиғи.

  1. Қарорнинг:

2021 йил учун Яшнобод тумани маҳаллий бюджети даромадлари прогнози
1-иловага мувофиқ мақуллансин;

2021 йил учун Яшнобод тумани маҳаллий бюджетидан, бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин;

3-иловасига мувофиқ, Яшнобод тумани бюджетига умумдавлат солиқларидан ажратмалар меъёрлари тасдиқланганлиги;

4-иловасига мувофиқ 2021 йил учун Яшнобод тумани бюджетида йўл қўйиладиган айланма касса маблағларининг энг кам миқдори
1 632 810,0 минг сўм этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

  1. 2021 йил учун Яшнобод туман маҳаллий бюджети захира жамғармаси ҳажми 1 159 096 минг сўм миқдорида белгилансин ҳамда захира жамғармаси маблағларини туман бюджетида кўзда тутилмаган, кечиктириб бўлмайдиган харажатларни, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий беқарорлик юзага келган вазиятларда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирларни молиялаштириш учун ажратилиши таъминлансин.
  2. Яшнобод туман ҳокимлиги, туман молия бўлими ва бюджет маблағларини тақсимловчилари:

туман бюджет маблағларини тақсимловчилар томонидан тегишли бюджетларни биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат, дори-дармон ва коммунал хизматлар учун харажатларнинг режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантирилишини назоратга олсин;

ҳар чорак якуни билан кейинги чорак биринчи ойининг
25-санасига қадар расмий веб-сайтларга бюджет маблағларини тақсимловчилари кесимида молиявий ҳисоботларни ҳамда бошқа тегишли маълумотларни жойлаштирсин;

туман маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларининг камида
10 фоизини жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилишни таъминласин ҳамда веб-сайтларга уларнинг натижаларини жойлаштирсин.

 

  1. Яшнобод туман ҳокимлиги, чораклар якуни бўйича мазкур қарорнинг
    1-иловасида келтирилган даромадларнинг прогноз кўрсаткичлари ҳокимликнинг фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолда 5 фоиздан ортиқ миқдорга бажарилмаса ва молия йили охиригача ушбу маблағларнинг тушиш эҳтимоли бўлмаса, Тошкент шаҳар ҳокимлигига харажатларни мақбуллаштириш билан бирга киритилган мурожаатига асосан тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини ошириш юзасидан таклифлар киритади.
  2. Яшнобод туман ҳокимлиги:

тегишли равишда бюджет маблағлари тақсимловчиларининг бюджет маблағларидан самарали фойдаланилиши ҳамда эришилган натижалар бўйича ҳисоботларини Кенгашга киритилишини таъминласин;

бюджет даромадлари ва харажатларининг кўрсаткичлари бўйича бажарилишини таъминлаш, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши устидан қатъий назоратни ўрнатиши учун туман Кенгашига доимий равишда маълумот киритиб борсин;

Қонунда белгиланган айрим солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин.

  1. 8.Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси ва Яшнобод туман ҳокимлиги зиммасига юклатилсин.

 

     Халқ депутатлари

     Яшнобод тумани

Кенгаши сессияси раиси                                                  С.Насретдинов

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Халқ депутатлари

Яшнобод туман Кенгашининг

2020 йил «30»_12______даги

136/2-28-сон қарорига

1-илова

2021 йил учун Яшнобод  тумани маҳаллий бюджети
даромадлари прогнози

                                                                                                                 Минг сўмда

Т/Р Даромад турлари Жами
ЖАМИ 117 351 315,0
1 Жисмоний шахсларнинг мулкини ижарага беришдан оладиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан тўланадиган ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи 5 301 079,0
2 Акциз солиғи: 62 250 871,0
  Якуний истеъмолчиларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализация қилишдаги 41 508 111,0
  Алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пиво учун акциз солиғи 13 469 297,0
  Мобил алоқа хизмати 7 273 463,0
3 Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 3 563 316,0
4 Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 11 139 503,0
5 Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи 7 834 658,0
6 Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи 11 557 140,0
7 Айланмадан солиқ (ягона солиқ тўлови) 7 044 127,0
8 Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ 6 580 870,0
9 Қонун хужжатларида белгиланган миқдорларда давлат активларни ижарага бериш ва ҳусусийлаштиришдан тушадиган даромад 2 079 751,0

 

 

 

 

 

 

 

 

Халқ депутатлари

Яшнобод туман Кенгашининг

2020 йил «30»_12______даги

136/2-28-сон қарорига                     136/2-28-сон қарорига

2-илова

2021 йил учун Яшнобод туман бюджетидан
бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари

Минг.сўм

Кўрсаткичлар Жами  
  ХАРАЖАТЛАР-ЖАМИ 117 351 315,0  
1. ИЖТИМОИЙ СОҲА ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШГА ХАРАЖАТЛАР – ЖАМИ 87 704 488,0  
  шу жумладан:    
1.1 Маориф 34 093 973,0  
  – мактабгача таълим 16 519 162,0  
  – умумий таълим 17 574 811,0  
1.2 Соғлиқни сақлаш 45 038 493,0  
1.3 Маданият ва спорт, оммавий ахборот воситалари 4 109 732,0  
  – маданият ва оммавий ахборот воситалари 1 155 456,0  
  – спорт 2 954 276,0  
1.4 Болали оилаларга ва кам таъминланган оилаларга нафақалар ва компенсациялар 4 240 704,0  
1.5 1941-1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва унга тенглаштирилган шахслар учун асосий турдаги озиқ-овқат махсулотлари ва гигиена товарларини бепул бериш харажатлари 33 383,0  
1.6 Ижтимоий кўникма марказлари 188 203,0  
2. ИҚТИСОДИЁТГА ХАРАЖАТЛАР 16 448 638,0  
2.1 Ободонлаштириш 16 448 638,0  
3. ДАВЛАТ БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИНИ САҚЛАШ 6 200 638,0  
3.1 Давлат бошқарув идоралари 6 200 638,0  
4. ФУҚАРОЛАРНИНГ ЎЗИНИ ЎЗИ БОШҚАРИШ ОРГАНЛАРИНИ САҚЛАШ 5 838 455,0  
5. ЗАҲИРА ЖАМҒАРМАСИ 1 159 096,0  
   Халқ депутатлари

Яшнобод туман Кенгашининг

2020 йил «30»_12______даги

136/2-28-сон қарорига
3-илова

 

Давлат солиқларини Яшнобод тумани маҳаллий бюджетига

ажратмалар меъёрлари

                                                                                                                  Фоизда

Т/Р Даромад турлари Фоиз
1 Жисмоний шахсларнинг мулкини ижарага беришдан оладиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан тўланадиган ҳамда Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи 100 %
2 Акциз солиғи:  
  якуний истеъмолчиларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализация қилишдаги 70 %
  алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пиво учун акциз солиғи Аҳоли сони
  мобил алоқа хизмати Аҳоли сони
3 Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 10 %
4 Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 100 %
5 Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи 10 %
6 Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи 100 %
7 Айланмадан солиқ (ягона солиқ тўлови) 10 %
8 Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқ мустасно 100 %
9 Давлат активларини ижарага бериш ва ҳусусийлаштиришдан тушадиган даромад 100 %

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Халқ депутатлари

Яшнобод туман Кенгашининг

2020 йил «30»_12______даги

136/2-28-сон қарорига
4-илова

 

 

2021 йил учун Яшнобод тумани маҳаллий бюджетида йўл қўйиладиган айланма касса маблағларининг энг кам миқдори

                                                                                                                  Минг сўмда

Т/Р Туман Миқдор
1 Яшнобод 1 632 810,0