Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгашининг қирқ бешинчи сессияси ўтказилди

Сессияда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши раиси ва Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Сенати раиси томонидан тасдиқланган “Тошкент шаҳрида “маҳаллабай” ишлаш тизимини такомиллаштириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, оила муносабатларини яхшилаш, жиноятчиликни камайтириш бўйича йўл харитаси бўйича қилинган ишлар бўйича хисоботлар тингланди.

Сессияда туман прокурори, туман ИИО ФМБ бошлиғи ва туман Давлат Солиқ инспекцияси бошлиғи учинчи чоракда бажарилган ишлар юзасидан ҳисоботларини тақдим этишди.

Сессияда депутатлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

Сессия кун тартибидан ўрин олган масалалар бўйича қарорлар қабул қилинди.