ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯШНОБОД ТУМАН КЕНГАШИНИНГ XXVIII СЕССИЯСИДА

Пойтахтимизнинг Яшнобод темирйўл касб-ҳунар коллежида Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгашининг навбатдаги XXVIII сессияси бўлиб ўтди.

Сессияни  Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгаши раиси Хожиакбар Тиллашайхов очди ва олиб борди.

Унда Яшнобод тумани молия бўлими бошлиғи Бадриддин Низомиддинов 2020 йил учун мўлжалланган давлат бюджети харажатлари юзасидан ахборот берди. Сўнгра бюджет харажатлари сессия иштирокчилари томонидан муҳокама этилди. Сессия якуни бўйича туман бюджети лойиҳаси тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур лойиҳа бир неча кун аввал regulation.uz порталида ва туман ҳокимлигининг yashnobodnews.uz веб-саҳифаларида муҳокама учун тақдим этилган эди.

Йиғилишда депутатлар билан бир қаторда туман ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли ташкилот ва корхона раҳбарлари ҳам иштирок этишди.

Шунингдек, сессияда туман Давлат солиқ инспекция бошлиғи Ғиёс Дўсмуҳамедовнинг солиқ тизимидаги киритилаётган ўзгаришлар ва шундан келиб чиқиб 2020 йилда маҳаллий бюджет даромадларини таъминлаш йўналишлари борасидаги ахбороти тингланди.

Манба: www.yashnobodnews.uz