ЮКСАК МУКОФОТ МУБОРАК БЎЛСИН!

Хабарингиз бор, қутлуғ байрам арафасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди.

Қувонарлиси, ана шундай эътирофга сазовор бўлганлар орасида туманимиздаги 30-Меҳрибонлик уйи тарбиячиси Убаева Зулфия Джамиловна ҳам бор.

Юртимизда таълим соҳасини халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш, ўқув-тарбия жараёнига илғор хорижий тажрибалар, инновацион педагогик ва ахборот-коммуникацион технологияларни кенг жорий этиш, илм-фан ютуқларини амалиётга татбиқ қилиш, чуқур билим ва касб-ҳунарга эга, мустақил фикрлайдиган, иқтидорли, соғлом авлодни вояга етказиш ишларига қўшган салмоқли ҳиссаси, ёшларимизни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашдаги улкан хизматлари учун тумандошимиз Зулфия Убаева — II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан мукофотланди.

Фурсатдан фойдаланиб, моҳир педагог ва тажрибали тарбиячи Зулфия Джамиловнани юксак эътироф билан чин юракдан табриклаймиз. Мустаҳкам соғлик ва келгусидаги шарафли ишларида муваффақиятлар тилаймиз.

Манба: www.yashnobodnews.uz