Яшнобод туманида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сонли қарори ижроси таъминланмоқда

Яшнобод туман ҳокимлигида 2020 йил 29 июнь куни туман ҳокими биринчи ўринбосари Л.Темиров раислигида уй-жой сотиб олиш учун субсидия тўланадиган шахсларни танлаш бўйича туман комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Ушбу йиғилишда, масъул ташкилотлар томонидан субсидия олиш учун талабгор бўлган фуқароларнинг аризаларини ўрганиш натижасида берилган хулосалар комиссия аъзолари ва фуқаролар иштирокида ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш натижалари бўйича, туман комиссияси томонидан 4 нафар фуқарога Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ, ипотека шартлари асосида бирламчи хонадонлардан сотиб олиш учун субсидия тақдим этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.