Яшнобод туманида соғломлаштириш тадбири ўтказилди

Бугун Яшнобод туманида «Соғлом хаёт учун 5 минг қадам» марафони ўтказилди.

Шу куни 4 мингдан зиёд яшнободликлар Махтумқули кўчасидан Қорасув кўчасигача бўлган масофани бирдамликда босиб ўтишди.

Бу каби соғломлаштириш тадбирлари бутун республикамиз бўйича ташкил қилинмоқда.

Асосий мақсад аҳоли саломатлигини яхшилаш ва оммавий спортни тарғиб қилишдан иборатдир.