Яшнобод туманининг 2022 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6,24-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг «2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ-742-сон Қонунига, Бюджет кодексининг 99-моддасига ҳамда халк депутатлари Тошкент шахар Кенгашининг 2021 йил 30 декабрдаги 2022 йил учун Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисидаги VI-53-165-14-0-K/21-сонли Қарорига асосан, 2022 йил учун Яшнобод тумани маҳаллий бюджетини қабул қилиш бўйича халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгаши,

 

                               Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

 

  1. 1. Ўзбекистон Республикасининг “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунига (кейинги ўринларда Қонун деб аталади) мувофиқ 2022 йил учун Яшнобод тумани маҳаллий бюджети маълумот учун қабул қилинсин.
  2. 2. Қонунга асосан 2022 йилда:

а) Қуйидаги солиқ турлари Яшнобод туман маҳаллий бюджетига тўлиқлигича ўтказиб берилади:

– жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;

– жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;

– жисмоний шахсларнинг мол-мулкларини ижарага беришдан оладиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи;

– қонун хужжатларида белгиланган миқдорларда давлат активларини ижарага бериш ва ҳусусийлаштиришдан тушадиган даромад;

–  сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқ мустасно;

– мобил алоқа хизматлари учун акциз солиғи ва алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пиво учун акциз солиғидан тушумлар (2021 йил 1 июль ҳолатига кўра Яшнобод туман аҳолисининг республика аҳолисидаги улушига мувофиқ).

б)  Солиқ турлари ва бошқа мажбурий тўловлар Тошкент шаҳар ва Яшнобод туман маҳаллий бюджетлари ўртасида қуйидаги тартибда тақсимланади:

– якуний истеъмолчиларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализация қилишдаги акциз солиғи;

– айланмадан солиқ;

– юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;

– юридик шахслардан олинадиган ер солиғи.

  1. Мазкур қарорнинг:

2022 йил учун Яшнобод тумани маҳаллий бюджети даромадлари прогнози
1-иловага мувофиқ мақуллансин;

2022 йил учун Яшнобод тумани маҳаллий бюджетидан, бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин;

3-иловасига мувофиқ Яшнобод тумани бюджетига умумдавлат солиқларидан ажратмалар меъёрлари тасдиқланганлиги;

4-иловасига мувофиқ 2022 йил учун Яшнобод тумани бюджетида йўл қўйиладиган айланма касса маблағларининг энг кам миқдори
1 632 810,0 минг сўм этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

  1. 2022 йил учун Яшнобод туман маҳаллий бюджети захира жамғармаси ҳажми 1 561 773 минг сўм миқдорида белгилансин ҳамда захира жамғармаси маблағларини туман бюджетида кўзда тутилмаган, кечиктириб бўлмайдиган харажатларни, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий беқарорлик юзага келган вазиятларда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирларни молиялаштириш учун ажратилиши таъминлансин.
  2. Яшнобод туман ҳокимлиги, туман молия бўлими ва бюджет маблағларини тақсимловчилари:

туман бюджет маблағларини тақсимловчилар томонидан тегишли бюджетларни биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат, дори-дармон ва коммунал хизматлар учун харажатларнинг режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантирилишини назоратга олсин;

ҳар чорак якуни билан кейинги чорак биринчи ойининг
25-санасига қадар расмий веб-сайтларга бюджет маблағларини тақсимловчилари кесимида молиявий ҳисоботларни ҳамда бошқа тегишли маълумотларни жойлаштирсин;

туман тасдиқланган умумий харажатларининг 5 фоизини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилишни таъминласин ҳамда веб-сайтларга уларнинг натижаларини жойлаштирсин.

  1. Яшнобод туман ҳокимлиги, чораклар якуни бўйича мазкур қарорнинг
    1-иловасида келтирилган даромадларнинг прогноз кўрсаткичлари ҳокимликнинг фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолда 5 фоиздан ортиқ миқдорга бажарилмаса ва молия йили охиригача ушбу маблағларнинг тушиш эҳтимоли бўлмаса, Тошкент шаҳар ҳокимлигига харажатларни мақбуллаштириш билан бирга киритилган мурожаатига асосан тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини ошириш юзасидан таклифлар киритади.
  2. Яшнобод туман ҳокимлиги:

Тегишли равишда бюджет маблағлари тақсимловчиларининг бюджет маблағларидан самарали фойдаланилиши ҳамда эришилган натижалар бўйича ҳисоботларини Кенгашга киритилишини таъминласин;

бюджет даромадлари ва харажатларининг кўрсаткичлари бўйича бажарилишини таъминлаш, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши устидан қатъий назоратни ўрнатиши учун туман Кенгашига доимий равишда маълумот киритиб борсин;

Қонунда белгиланган айрим солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин.

  1. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси ва Яшнобод туман ҳокимлиги зиммасига юклатилсин.

 

     Халқ депутатлари

     Яшнобод тумани

Кенгаши сессияси раиси                                                  С.Насретдинов

 

Халқ депутатлари

Яшнобод туман Кенгашининг

2021 йил «____»_________даги

____-сон қарорига

1-илова

2022 йил учун Яшнобод  тумани маҳаллий бюджети
даромадлари прогнози

                                                                                                                 Минг сўмда

Т/Р Даромад турлари Сумма
ЖАМИ 165 547 012,0
1 Жисмоний шахсларнинг мулкини ижарага беришдан оладиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан тўланадиган ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи 6 751 000,0
2 Акциз солиғи: 87 616 012,0
  Якуний истеъмолчиларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализация қилишдаги 45 284 000,0
  Алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пиво учун акциз солиғи 16 021 874,0
  Мобил алоқа хизмати 9 127 537,0
  Тамаки маҳсулоти учун акциз солиғи 17 182 601,0
3 Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 5 454 000,0
4 Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 15 161 000,0
5 Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи 7 028 000,0
6 Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи 13 344 000,0
7 Айланмадан солиқ (ягона солиқ тўлови) 19 323 000,0
8 Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ 7 209 000,0
9 Қонун хужжатларида белгиланган миқдорларда давлат активларини ижарага бериш ва ҳусусийлаштиришдан тушадиган даромад 3 661 000,0

 

Халқ депутатлари

Яшнобод туман Кенгашининг

2020 йил «____»_________даги

____-сон қарорига

2-илова

2022 йил учун Яшнобод туман бюджетидан
бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари

Минг.сўм

Кўрсаткичлар Сумма  
  ХАРАЖАТЛАР-ЖАМИ 165 547 012,0  
1. ИЖТИМОИЙ СОҲА ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШГА ХАРАЖАТЛАР – ЖАМИ 114 535 658,0  
  шу жумладан:    
1.1 Маориф 30 989 033,0  
  – мактабгача таълим 12 478 301,0  
  – умумий таълим 18 510 732,0  
1.2 Соғлиқни сақлаш 57 971 280,0  
1.3 Тиббий-ижтимоий хизматлар учун харажатлар 264 000,0  
1.4 Маданият ва спорт, оммавий ахборот воситалари 5 296 357,0  
  – маданият ва оммавий ахборот воситалари 1 347 715,0  
  – спорт 3 948 642,0  
1.5 Болали оилаларга ва кам таъминланган оилаларга нафақалар ва компенсациялар 19 786 996,0  
1.6 1941-1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва унга тенглаштирилган шахслар учун асосий турдаги озиқ-овқат махсулотлари ва гигиена товарларини бепул бериш харажатлари 35 052,0  
1.7 Ижтимоий кўникма марказлари 192 940,0  
2. ИҚТИСОДИЁТГА ХАРАЖАТЛАР 21 895 514,0  
2.1 Ободонлаштириш 20 012 450,0  
2.2 Маҳаллий бюджетларда ҳоким ёрдамчиларининг тавсиялари асосида маҳалла инфратузилмасини яхшилаш учун 1 883 064,0  
3. ДАВЛАТ БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИНИ САҚЛАШ 8 297 072,0  
3.1 Давлат бошқарув идоралари 8 297 072,0  
4. ФУҚАРОЛАРНИНГ ЎЗИНИ ЎЗИ БОШҚАРИШ ОРГАНЛАРИНИ САҚЛАШ 11 448 290,0  
5. ЗАҲИРА ЖАМҒАРМАСИ 1 561 773,0  
6. Фуқаролар ташаббуси жамғармаси 7 808 705,0  
   

 

 

 

Халқ депутатлари

Яшнобод туман Кенгашининг

2021 йил «____»_________даги

____-сон қарорига

3-илова

 

Давлат солиқларини Яшнобод тумани маҳаллий бюджетига

ажратмалар меъёрлари

                                                                                                                  Фоизда

Т/Р Даромад турлари Фоиз
1 Жисмоний шахсларнинг мулкини ижарага беришдан оладиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан тўланадиган ҳамда Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи 100 %
2 Акциз солиғи:  
  якуний истеъмолчиларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализация қилишдаги 55 %
  алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пиво учун акциз солиғи Аҳоли сони
  мобил алоқа хизмати Аҳоли сони
  тамаки маҳсулоти учун акциз солиғи Аҳоли сони
3 Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 9 %
4 Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 100 %
5 Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи 7 %
6 Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи 100 %
7 Айланмадан солиқ (ягона солиқ тўлови) 28 %
8 Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ 100 %
9 Қонун хужжатларида белгиланган миқдорларда давлат активларини ижарага бериш ва ҳусусийлаштиришдан тушадиган даромад 100 %

 

Халқ депутатлари

Яшнобод туман Кенгашининг

2020 йил «____»_________даги

____-сон қарорига

4-илова

 

2022 йил учун Яшнобод тумани маҳаллий бюджетида йўл қўйиладиган айланма касса маблағларининг энг кам миқдори

                                                                                                               Минг сўмда

Т/Р Туман Миқдор
1 Яшнобод 1 632 810,0