ЯШНОБОД ТУМАНИ ҲОКИМИ ХОЖИАКБАР КАМАЛИТДИНОВИЧ ТИЛЛАШАЙХОВНИНГ ЁШЛАРГА БАЙРАМ ТАБРИГИ!

Азиз йигит-қизлар!

Қадрли мактаб битирувчилари, қалби улкан орзуларга тўла ёшлар! Бугунги ажойиб кун, ижод ва яратувчанлик, куч-ғайрат ва ташаббускорлик, шижоат ва истиқбол байрами билан барча-барчангизни чин қалбимдан муборакбод этаман!

Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи ташкил этилган – 30 июнь, мамлакатимиз ёшларининг миллий байрамига айланди ва ҳар йили катта тантана билан нишонланиб келмоқда. Ёшлик – нафақат умр баҳори, инсон ҳаётининг севги ва муҳаббат, улкан ишонч ва умид, завқ ва шавққа тўла даври сифатида ҳам алоҳида эътирофга эга. Бугун сизларнинг нигоҳингизда ана шундай катта бир бахтни кўриб турганимдан ғоятда хурсандман. Туманимиз ёшларининг республикамиздаги энг бахтли, энг омадли, энг кучли ёшлар бўлишига ишонч билдираман! Сизлар – яъни мактаб битирувчилари, талабалар, ёш тадбиркорлар, ёш олимлар республикамиз ва туманимизнинг бунёдкорлари десам, хато қилмаган бўламан!

Президентимиз томонидан илгари сурилган беш ташаббус доирасида туманимизда ўқувчи-ёшларни маданият, театр, санъатга қизиқтириш, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, компьютер технологиялари ва интернетдан фойдаланиш малакасини ривожлантириш, китобхонликни тарғиб қилишга доир қатор ишлар амалга оширилмоқда ва бу эзгу ишларни давом эттиришга бутун кучимизни сафарбар этамиз! Туманимиз ёшларининг бахтли бўлиши учун ҳеч нарсани аямаймиз!

Азиз ёшлар! Сизларни яна бир бор байрам билан самимий табриклаб, ҳаётингизда улкан зафарлар, ҳамма-ҳамма орзулари рўёбга чиқишни тилаб қоламан! Биз ҳамиша сизлар билан фахрланамиз!

Манба: www.yashnobodnews.uz