Қурилиш ташкилотларини ҳамкорликка чорлаймиз

Ҳурматли курилиш ташкилотлари рахбарлари!

Хозирда Яшнобод туманида 58 та маҳаллаларда обод қилиш хамда аҳоли учун қулай шароитлар яратиш буйича ишлар бошланган.

Шу боис Сизларни Яшнобод туманида жойлашган маҳаллаларда ободонлаштириш ва қурилиш ишларини амалга ошириш учун ҳамкорликда ишлашга таклиф этамиз.

Маҳаллаларни обод килишда асосий эътибор асфальт ётқизиш, аҳоли учун йўлаклар қилиш, уйларнинг фасад қисмини таъмирлаш, болалар майдончалари ва спорт майдонларини қуриш каби ишлар амалга оширилади.

Тўлиқ маълумот олиш учун Яшнобод тумани, Фарғона йўли кўчаси, 21-уйга мурожаат этишларингизни сўраймиз.

Қўшимча маълумотлар учун телефон рақами: 71-283-98-35