Ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда

Ҳурматли Яшнобод тумани аҳолиси!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати Марказининг 2021 йил 2 ноябрдаги шошилинч хабарномасига асосан, 4-5 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига Қозоғистон орқали Урал ҳудудидан совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.

Бунинг натижасида республика бўйича ҳарорат 10-13 даражагача пасаяди. Ҳаво ҳарорати кундузи 3-8 даражагача илиқ, кечаси -2-7 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда. Айрим жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, электр энергия, иситиш мосламаларидан тўғри фойдаланиш, газ ҳиди сизиб чиқиши аниқланганда электр ускуналари ва очиқ оловдан фойдаланмаслик сўралади.