АКЦИЯГА БАҒИШЛАНГАН СПОРТ БАЙРАМИ

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида туман хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан спорт байрами ўтказилди.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг  мамлакатимиздаги ваколатхонаси билан белгиланган режасига асосан “Аёлларга нисбатан зўравонликка қарши  16 кунлик фаол акция”си доирасида ўсмир ўғил-қизлар ўртасида спорт мусобақалари уюштирилди.   Яшнобод туман маданият бўлими ҳамда 19-сонли мусиқа ва санъат мактаби тарбияланувчилари ҳамкорлигида намойиш этилган бадиий дастур тадбирга янада файз бағишлади.

Мусобақалар якунида туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Феруза Раҳматуллаева ҳамда ташкилотчилар ғолиб ва совриндорларга дипломларни топширди.

Байрамда туманнинг “Уйсозлар”, “Ўрта масжид” маҳаллалари вакиллари иштирок этишди.

Манба: www.yashnobodnews.uz