Аҳолига сифатли тиббий ёрдам кўрсатилмоқда

Коронавирус билан боғлиқ холатнинг мураккаблашганлиги туфайли Тошкент шаҳридаги поликлиникалар кучайтирилган тартибда ишламоқда. Яшнобод туманидаги 32 оилавий поликлиника аҳолига  24 соат давомида хизмат кўрсатмоқда. Бу ерда мобил гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилган. Улар зурур бўлганда беморнинг яшаш жойига бориб, зарур таҳлиллар олишмоқда. Коронавирус аломатлари билан келган беморлар алоҳида жиҳозланган хоналарда кўрикдан ўтказилмоқда.  Поликлиникада тиббий воситалар ва дориларнинг заҳираси шакллантирилган. Аҳолига ўз вақтида тиббий маслаҳат бериш учун қўшимча телефон рақамлари ишламоқда.

 

🖌Яшнобод туман ҳокимлиги матбуот хизмати