Аҳоли ва ҳудудлар хавфсизлигини таъминлаш йўлида зарур чоралар кўрилмоқда

Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, пандемия шароитида аҳоли ва ҳудудлар хавфсизлигини таъминлаш, профилактик тадбирлар ўз вақтида ҳамда талаб даражасида бажарилишига эришиш мақсадида ҳар ҳафтада бир маротаба бозорлар ёпилиб, уларда дезинфекция тадбирлари ўтказилади.

Хусусан, Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги “Авиасозлар деҳқон бозори” кириб келаётган хафтадан шанба куни санитария-эпидемиологик тадбирлар, шу жумладан кучайтирилган тарзда дезинфекция тадбирларини амалга ошириш учун  ёпилади.

Ҳафтанинг бошқа кунлари бозор белгиланган тартибда фаолият олиб боради. Фақат якшанба куни бозор ҳудудидаги буюм дўконлари ишламайди.