БАЙРАМ САЙИЛЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Энг улуғ, энг азиз айём — мамлакатимиз Мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги Яшнобод туманида ҳам кенг тантана қилинмоқда.

Туман ҳокимлиги ташаббуси билан Мудофаа вазирлигига қарашли маданият уйи (собиқ “Авиасозлар” санъат саройи) ҳудуди байрамона безатилган бўлиб, бу ерда маданият, халқ таълими бўлимлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Яшнобод туман маҳаллий кенгаши томонидан маданий ва маърифий дастурлар уюштирилмоқда.

Сайилда санъат дасталари чиқишлари намойиш қилинмоқда. Шунингдек, тумандаги ҳунармандлар, рассомлар ўз яратган асарлари кўргазмаларини ташкил этишган. Ёш спортчилар йиғилганларга ўз маҳоратларини намойиш этишаётир.

Муҳими, аҳолининг байрам кунларида маданий ҳордиқ чиқаришлари учун барча шарт-шароитлар муҳайё этилган.

Манба: www.yashnobodnews.uz