Барча эҳтиёт чоралари кўрилмоқда

Куни кеча Яшнобод тумани, “Катта Қуйлиқ” маҳалласи, Фарғона йўли 1-уй, 126-хонадонда истиқомат қилувчи икки нафар фуқародан коронавирус инфекцияси аниқланганлиги муносабати билан туман ҳокими Х.Тиллашайхов, ички ишлар бошқармаси, Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда, ҳудуд тезкорлик билан карантинга олинди.

 

Туман санитария-эпидемиалогия осойишталиги маркази ходимлари томонидан 1-уйдаги барча хонадонлар, аҳоли юрадиган йўлаклар ҳамда лифтлар зарарсизлантирилди. Шу уйда яшовчи 106 нафар фуқароларда лаборатория текшируви ўтказилди.

Яшнобод туман ҳокимлиги тумандаги барча аҳолини уй карантини қоидаларига қатъий амал қилишини, жамоат жойларида бўлганда ёки коронавирус инфекцияси аломатларини ўзида сезганда дарҳол ўзини яккалаб, шифокорга мурожаат қилишини сўрайди.

Яшнобод туман ҳокимлиги Матбуот хизмати