“БИЗ ЗЎРАВОНЛИККА ҚАРШИМИЗ!”

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги   24-сонли мусиқа ва санъат мактабида   «Биз зўравонликка қаршимиз!» мавзусида  туман хотин-қизлар қўмитаси ҳамда туман ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси  ҳамкорлигида тадбир ўтказилди.

Унда Тошкент шаҳар ИИБ ХПБ бошлиғининг ўринбосари Махсуда Хўжаназарова, фалсафа фанлари доктори, профессор Жамила Шермуҳаммедова, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Феруза Раҳматуллаевалар иштирок этди ва сўзга чиқди.

Шунингдек, тадбирда оиласида турмуш ўртоғидан зўравонлик кўрган  аёллардан бири Мавлуда Қурбонова билан суҳбат ўтказилди. Туман маҳаллаларида маънавий-маърифий ишларни намунали ташкил этаётган    етти нафар мутахассислари тақдирландилар.

Тадбир иштирокчилари ҳукмига “Алданган аёл қисмати” ҳужжатли фильми ҳавола қилинди.

Манба: www.yashnobodnews.uz