БИРИНЧИ ҚЎНҒИРОҚ САДОЛАРИ!

4 сентябрь куни мамлакатимиздаги барча умумий ўрта таълим мактабларида янги ўқув йили бошланиб, биринчи қўнғироқ садолари янгради. Умумтаълим мактабларида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида мустақиллик дарси бўлиб ўтди.

Жумладан, пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги мавжуд 29 та умумтаълим ва 3 та махсус ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида янги 2019-2020 ўқув йили бошланди. Уларда жами 42691 ўқувчи дарсларни бошлаган бўлса, шулардан 4461 нафар ўғил-қиз биринчи синфларга ўқишга қабул қилинганлиги аҳамиятлидир.

Эрта тонгданоқ мактабларимиз ҳовлисида билимга чанқоқ ўқувчилар, устозлар, маҳалла фаоллари, ота-оналар жам бўлди. Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси янгради.

Қутлуғ мактаб, мўътабар даргоҳга илк маротаба қадам қўйган жажжи ўғил-қизларга Президент совғалари топширилди.

Манба: www.yashnobodnews.uz