БОЛАЖОНЛАР ДАВЛАТИМИЗ МАДҲИЯСИНИ КУЙЛАШДИ

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги мактабгача таълим ташкилотларида ҳам Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинганлигининг йигирма етти йиллиги ўзига хос тарзда нишонланди.

Жумладан, “Зарнигор” номли 371-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида катта ва тайёрлов гуруҳлари иштирокида байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда болажонларнинг мадҳиямизга эътибор, ҳурмат руҳида камол топаётганлари йиғилганларни беъниҳоя завқлантиради. Турган ҳолатда, қўллар кўксида ижро қилинишини кўриб қалбимизда ниҳоятда кучли ғурур ва ифтихор руҳи жўш урди.

Тарбияланувчилар тадбирни мадҳиямиз билан бошлаб, ўз куй-қўшиқлари билан барчани хушнуд қилишди.

Манба: www.yashnobodnews.uz