БОЛАЖОНЛАР УЧУН ЯНА БИР БАЙРАМ!

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги “Тўйтепа” маҳалла фуқаролар йиғинида 156-, 149- ва 212-сонли умумтаълим мактаблари ёшлар етакчилари саъй-ҳаракатлари билан «Ёзни Камалак билан!» лойиҳасида илгари сурилаётган беш ташаббус доираси болажонлар учун тадбирлар ўтказилди.

Унда ёзги таътилда уйда ота-оналари қарамоғидаги болажонлар билан ёш рассомлар танлови, китоб мутоалааси, компьютер саводхонлиги бўйича мусобақалар уюштирилди. Шунингдек, шоҳмот-шашка бўйича қизғин баҳслар ташкил қилинди.

Якунда тадбирнинг фаол иштирокчилари ва ғолиб ўқувчилар ташкилотчиларнинг совғалари билан тақдирланди.

Манба: www.yashnobodnews.uz