Болалар майдончаси қолади

Яшнобод тумани Тузел 2 мавзеси “Тонг” кўчасидаги 14,15 ва 17-уйлар орасидаги болалар майдончаси ўрнида олиб борилаётган қурилишдан аҳоли норози бўлаётган деган хабар юзасидан муносабат.

Айни вақтда мазкур ҳудудда ҳеч қандай қурилиш ишлари олиб борилмаяпти. Болалар майдончаси ҳам ўз жойида қолган. Аксинча бу ерда “Обод маҳалла” дастури доирасида янги болалар майдончаси барпо қилинади.  Шунингдек, спорт  майдончалари ҳам қурилиши режалаштирилган.