ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАБ ОЛИНДИ

Пойтахтимизнинг Яшнобод тумани давлат солиқ бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги ПФ-5468-сонли Фармони ижросини таъминлаш ҳамда солиқ солинадиган базани кенгайтириш, солиқларнинг йиғилувчанлигини ошириш ва солиқ тўловчиларни ҳисобга олишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирда Тошкент шаҳар прокурорининг ўринбосари Элбек Инамджанов иштирок этди ва сўзга чиқди. Шунингдек, йиғилишда секторлар раҳбарлари, прокуратура, ички ишлар, банклар, кадастр, санитария эпидемиология маркази, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, маҳаллалар ва бошқа соҳаларнинг мутасаддилари қатнашди.

Йиғилишда Яшнобод туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, давлат солиқ инспекцияси ҳамда туман ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими қўшма   фармойишига мувофиқ, давлат бюджетига тушумлар прогнози ижросини сўзсиз бажарилишини таъминлаш, бюджетга қўшимча даромадлар заҳираларини аниқлаш бўйича Яшнобод туман ишчи гуруҳи, шунингдек, давлат бюджетига тушумлар прогнози ижросини таъминлаш, бюджетга қўшимча даромадлар заҳираларини аниқлаш бўйича кичик ишчи гуруҳлар таркиблари ҳамда уларнинг вазифалари тасдиқланди ва белгилаб олинди.

 

Манба: www.yashnobodnews.uz