ВАҚТИНЧА ИЧИМЛИК СУВИ ЎЧИРИЛАДИ!

Айни кунларда пойтахтимиз туманларида кузги-қишки мавсумга пухта ҳозирлик кўрилмоқда. Жумладан, Яшнобод туманида мазкур мавсум тараддуди муносабат билан айрим ҳудудларда ичимлик сувининг вақтинча тармоқдан узилиши амалга оширилади.

Бугун, Тошкент шаҳар Яшнобод туман Олтинтепа ва Султон Машҳадий кўчалари Д-900 мм Л-1900 п.м катта ичимлик сув қувурида кузги-қишки мавсум тайёргарлиги бўйича профилактика ишлари амалга оширилиши муносабати билан айрим ҳудудларда ичимлик суви тармоқдан ўчирилади.

Жумладан қуйида келтирилаётган манзилларда 14.10.2019 йил соат 9:00 дан 15.10.2019 йил соат 19:00 га қадар ичимлик суви бўлмайди. Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!

Сув бўлмайдиган маҳаллалар:

— “Машинасозлар” МФЙ

— “Дўстобод” МФЙ

— Чўлпон МФЙ

— “Фидойилар” МФЙ

— “Бойқўрғон” МФЙ

Шунингдек, қуйидаги кўчалар:

— Олтинтепа

— Машинасозлар даҳаси

— Боткина номли

— Шампан заводи

— Қон қуйиш маркази

— 22-Авиашаҳарча.

Манба: www.yashnobodnews.uz