ДАСТУРХОНЛАРИМИЗ ТЎКИНЛИГИ ЙЎЛИДА

Пойтахтимизнинг Яшнобод тумани сектор раҳбарлари тумандаги қолипли нон маҳсулотини ишлаб чиқарувчи «Саховат нон» масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан яқиндан танишди.

Халқимиз дастурхони тўкинлиги учун фаолият кўрсатаётган мазкур даргоҳ ўзининг сифатли нон ва нон маҳсулотлари билан кўпчиликка яхши маълум. Айни пайтда корхонада ишлаб чиқариш сифатини янада яхшилаш йўлида зарур чоралар кўрилмоқда. Янги технологияларни ишга тушириш борасида бир қатор лойиҳалар амалга ошириляпти.

Корхонага ташриф чоғида туман ҳокими Хожиакбар Тиллашайхов ҳамда секторлар раҳбарлари, мутахассислар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 октябрдаги «Дон, ун ва нон етказиб бериш тизимига бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 866-сонли Қарорининг мақсад-моҳияти ва вазифалари батафсил тушунтирилди.

Манба: www.yashnobodnews.uz