ДЕПУТАТ БИЛАН ЮЗМА-ЮЗ

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги «Янги давр» маҳалласида Халқ депутатлари туман Кенгашига Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партиясидан сайланган депутат Зулайҳо Камалходжаеванинг хотин-кизлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

“Депутат билан юзма- юз» лойиҳаси доирасида ўтган мазкур учрашувда хотин-қизларимизнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, жамиятдаги мавқеини мустаҳкамлаш, оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш масалаларига алохида эътибор қаратилди.

Тадбирда маҳалла аёллари ўзларини ўйлантираётган турли масалалар ва саволлар билан мурожаат этиб, депутат томонидан батафсил жавоблар олишди.

Манба: www.yashnobodnews.uz