ДЕПУТАТ КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛАЛАРГА БАЙРАМ СОВҒАЛАРИ УЛАШДИ

Энг улуғ, энг азиз байрам — Мустақиллик тантаналари кунларида кам таъминланган, кўп болали оилалар, ижтимоий ёрдамга муҳтож инсонлар холидан хабар олиш, муаммоларини ўрганиб, бартараф этиш чораларини кўриш, бир сўз билан айтганда, оғирини енгил қилиш халқимизга хос эзгу амаллардан бирига айланди.

Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгашига Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан сайланган депутат Акмал Рўзитоев “Уйсозлар” маҳалласида бўлиб, кам таъминланган оилаларга байрам шукуҳини улашди.

Жумладан, маҳалланинг Оҳанграбо кўчасида истиқомат қилаётган кўп болали, ўзгалар кўмагига муҳтож, чин етимлар оилаларида бўлиб, уларнинг яшаш шароити билан танишди. Муаммоларини ўрганиб, Истиқлолимизнинг 28 йиллиги муносабати билан уларга байрам совғалари улашди.

Манба: www.yashnobodnews.uz