“ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ!” ШИОРИ ОСТИДА

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги 244-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Жаҳолатга қарши маърифат!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Туман ҳокимлиги ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими билан ҳамкорликда уюштирилган тадбирда туман давлат хавфсизлик хизмати ходими С.Джаббаров, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари З. Каримов,  туман бош имом-хатиби Ф.Аллаёров,  туман ИИБ терроризм ва экстремизмга қарши кураш бўйича бўлим бошлиғи О.Қаюмжоновлар иштирок этди.

Тадбирда “Жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш давр талаби”, “Фуқаролар онгида юртга садоқат, маданий меросимизга ҳурмат туйғуларини юксалтириш, ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш, уларни “Оммавий маданият”нинг салбий иллатлари таъсиридан ҳимоялаш, қабул қилинган маънавий-маърифий дастурлар ижросини таъминлаш” каби мавзуларда маърузалар тингланди.

Очиқ мулоқот руҳида ўтган тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан батафсил жавоб олишди.

Манба: www.yashnobodnews.uz