ЖИНОЯТЧИЛИК ВА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШГА БАҒИШЛАНДИ

Пойтахтимизнинг Яшнобод темирйўл касб-ҳунар коллежида ёшлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирда Яшнобод туман ҳокими ўринбосари Шерзод Зуфаров, хотин-қизлар қўмитаси раиси Феруза Раҳматуллаева, шунингдек, туман ички ишлар, прокуратура идоралари, халқ таълими бўлими, маҳаллалар оқсоқоллари ва бошқалар иштирок этди.


Йиғилишда асосан ўсмир ва ёшлар тарбиясини кучайтириш, уларнинг кийиниш маданиятини юксалтириш, барвақт жиноят йўлига кириб кетишини олдини олиш бўйича мутахассис ва мутасаддилар сўзга чиқдилар. Айниқса, унда мактаб — оила — маҳалла муносабатларини яхшилаш фарзандлар тарбиясида муҳим аҳамият касб этиши алоҳида таъкидланди.

Манба: www.yashnobodnews.uz