“ЗУЛФИЯХОНИМ ҚИЗЛАРИ” КЎРИК-ТАНЛОВИДА

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги 24-сонли мусиқа ва санъат мактабида анъанавий “Зулфияхоним қизлари” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Туман ҳокимлиги ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлиги ўтган танловда умумий ўрта таълим мактабларидан ўттиз нафар иштирокчи қатнашди. Улар адабиёт, таълим, санъат ва спорт йўналишлари бўйича ўз чиқишларини намойиш этишди.

Тадбирда туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Феруза Раҳматуллаева иштирок этди ва сўзга чиқди.

Танлов якунида барча иштирокчилар ташкилотчилар томонидан таъсис этилган совғалар ва туман ҳокимлиги ташаккурномаси билан тақдирланди. Энди ғолиблар танловнинг шаҳар босқичида Яшнобод тумани шарафини ҳимоя қилишади.

Манба: www.yashnobodnews.uz