“ИЛМДАН ЎЗГА НАЖОТ ЙЎҚ!”

Куни кеча пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги Темирйўл касб-ҳунар коллежида ана шу мавзуда маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент шаҳар Яшнобод туман бўлими томонидан  “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида ташкил этилган мазкур йиғилишда маҳаллалар оқсоқоллари, профилактика нозирлари, маҳаллалар фуқаролар йиғинлари маслаҳатчилари, ёшлар иштирок этишди.

Тадбирни  туман фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ораганлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Равшан Тўраев очди ва олиб борди.

Йиғилишда тарих фанлар доктори, профессор Қобилбек Каримбеков, туман ҳокими ўринбосари Шерзод Зуфаров, туман бош имом хатиби Фазлиддин Оллаёров ва бошқалар сўзга чиқди. Таъкидландики, кўпроқ китоб мутолаа қилиш, илм излаш жамиятимизда маънавий-маърифий ишларнинг таъсирчанлигини оширишга, маънавият соҳасидаги ички ва ташқи таҳдид ҳамда хавф-хатарларга қарши таъсирчан курашишга, жамиятда мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлашга кўмаклашади.

Самимий мулоқот остида кечган тадбирда мутахассислар томонидан қатнашчиларни қизиқтирган бир қатор саволларга батафсил берилди.

Манба: www.yashnobodnews.uz