Камчиликларни бартараф этиш лозимлиги таъкидланди

Ўзбекистон Президентининг Тошкент шаҳар Халқ қабулхонаси мудири Т.Муллажонов, Миллий гвардия Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи А.Аҳмедов, Яшнобод туман ҳокими Б.Рахманкулов томонидан Яшнобод тумани маҳаллаларида олиб борилаётган ободонлаштириш ишларининг муҳокамаси ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этишга қаратилган тезкор йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда округ раҳбарларига ҳудудларда олиб борилаётган ўрганишлар давомида аниқланган камчиликлар ва аҳоли томонидан келиб тушаётган мурожаатларни тезкорлик билан ижобий ҳал қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Коммунал соҳасида хизмат кўрсатувчи ташкилотларга янада фаол бўлиш, ҳудудларда аниқланаётган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш ва куз-қиш мавсумини имкон қадар беталофат ўтказиш бўйича вазифалар юклатилди.