КЎРКАМ ШАҲАРЧА БУНЁД ЭТИЛМОҚДА

Хабарингиз бор, Яшнобод туманидаги “Олмос” маҳалласи ҳудудида ҳарбий хизматчилар учун янги турар-жой бинолари барпо этиляпти.

Шу кунларда мазкур ҳудудда 18 та кўп қаватли уй қурилиши жадал суръатларда олиб борилмоқда. Ушбу иморатлардан ҳозиргача деярли қуриб битказилган учтасида пардозлаш ишлари ниҳоясига етказиляпти.

Босқичма-босқич қурилиши якунланаётган бинолар ҳудуди кўкаламзорлаштирилиб, ободонлаштирилаётганини кўриб кўзингиз қувнайди. Ўзига хос кўркам шаҳарчада аҳоли учун барча қулайликлар яратиш, болалар майдончалари бунёд этишга ҳам алоҳида эътибор қаратиляпти.

Манба: www.yashnobodnews.uz