ЛАЗИЗ ТЕМИРОВ — ЯШНОБОД ТУМАН ҲОКИМИНИНГ БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ

Пойтахтимизнинг Яшнобод туман ҳокимлигида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишни туман ҳокими Хожиакбар Тиллашайхов очди ва олиб борди. Унда ташкилий масала кўрилди. Бунгача туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Нодиржон Ахмеджанов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан ўз вазифасидан озод этилди.

Шу вақтгача туман ҳокимлиги инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келган Лазиз Пўлатович Темиров туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Лазиз Темиров 1989 йил Фарғона вилоятида туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Иш фаолиятини 2012 йилда Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазирлиги вазири ўринбосари ёрдамчиси лавозимидан бошлаган.

Манба: www.yashnobodnews.uz