Мактабларда таъмирлаш ишлари қизғин

Пойтахтимизнинг Яшнобод тумани ҳокими Хожиакбар Тиллашайхов раҳбарлигида ишчи гуруҳи айни пайтда мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилаётган 61-, 206-, 226-сонли умумтаьлим мактабларига ташриф буюрди.

Режага кўра, мазкур таълим муассасалари янги ўқув йилига қадар фойдаланишга топширилиши мўлжалланган. Ишчи гуруҳи қурилиш ва бунёдкорлик ишлари билан танишар экан, пандемия даврида қурувчиларни ўйлантираётган муаммолар билан қизиқди. Шунингдек, мазкур иншоотларда кириш қисми ва ҳовлисидан олиб ўтилган марказлашган иссиқлик тизими қувурларини ер остидан олиб ўтиш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.


Ҳудудни янада ободонлаштириш, дарахтларга шакл бериш ҳамда асфальт ётқизиш бўйича мутасаддилар билан келишиб олинди.

Яшнобод туман ҳокимлиги Матбуот хизмати