МАҚСАД — АҲОЛИ ФАРОВОНЛИГИНИ ОШИРИШ

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги 17-сонли мусиқа ва санъат мактаби мажлислар залида Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиқов раҳбарлигида маҳалла фаоллари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Тадбирда Тошкент шаҳар ва Яшнобод тумани барча коммунал хизматлар ташкилотлари раҳбар ҳамда мутасаддилари иштирок этди. Мулоқот чоғида туманнинг 3-сектор (раҳбари Атамурот Аҳмедов) тасарруфидаги мавжуд ўн бир маҳаллада истиқомат қилаётган аҳолини қийнаб келаётган муаммолар тилга олинди. Мавжуд камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш борасида зарур амалий тадбирлар белгиланди.

Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган тадбирда аниқланган камчилик ва муаммоларнинг бартараф этилиши юзасидан мутасадди ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди. Шунингдек, муаммоларни тез ва осон ечимини топиш, бунинг учун сектор кесимида йўл хариталарини тузиб чиқиш ва камчиликларни босқичма-босқич ҳал қилиш бўйича сектор раҳбари ва мутахассисларга тегишли тавсиялар берилди.

Манба: www.yashnobodnews.uz