МАҲАЛЛАЛАРИМИЗ ЧИРОЙ ОЧМОҚДА

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманида кузги-қишки мавсум олдидан маҳаллаларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларига катта эътибор қаратилмоқда. Жумладан, йиллар давомида эътиборсиз қолдирилган ички йўлларни асфальтлаш, ариқ-зовурларни тозалаш жадаллик билан олиб бориляпти.

Куни кеча туман ободонлаштириш идораси томонидан “Орзуманд”, “Ширинобод”, “Маърифат” маҳаллалари ички йўлларига асфальт ётқизиш ишлари бошлаб юборилди.

— Узоқ йиллардан бери Қашқадарё 1-берк кўчада истиқомат қилиб келаман, — дейди фуқаро Нина Муратова. — Аммо биз яшаётган кўчага охирги марта қачон асфальт ётқизилганини эслай олмайман. Бугун хонадонимизга келган меҳмоннинг кўчамизни кўриб баҳри дили очилиши шубҳасиз. Маҳалламиз ободончилигига катта эътибор қаратаётган туман ҳокимлиги ва бошқа мутасаддиларга ўз раҳматимизни айтамиз, илоҳим барака топишсин!

Манба: www.yashnobodnews.uz