МЕҲР ВА САХОВАТ КУНИ ОЛДИДАН

3 декабрь — Халқаро ногиронлар куни. Шу муносабат билан пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги 149-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирга тумандаги “Семурғ” маҳалласида истиқомат қилувчи жимсоний имконияти чекланганлар, кам таъминланган оилалар вакиллари таклиф этилиб, тўкин дастурхон ёзилди. Меҳмонларга ош тортилди.

Мактабгача таълим ташкилоти раҳбари Дилдора Умарова ҳамда “Семурғ” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Бекажон Давлетбаева томонидан кам таъминланган оилалар, кексалар ҳамда ногиронларга совғалар улашилди.

Туман маданият бўлими ходимлари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар йиғилганларда илиқ таассурот қолдирди.

Манба: www.yashnobodnews.uz