Мукофотлар муборак бўлсин!

🔸 Бугун Яшнобод туманида Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига кўра, «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Яшнобод туман ҳокими Бахтиёр Рахманкулов юртимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги, тинчлик ва барқарорликни таъминлашга муносиб ҳисса қўшаётган туман фаолларига эсдалик нишонларини топширди.

Яшнобод туманида 184 нафар фидоийлар «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан мукофотланди.