Мурожаатлар эътиборсиз қолмади

Пойтахтимизнинг Яшнобод тумани ҳокими Хожиакбар Тиллашайхов фуқаролар қабулини ўтказди.

Унда тегишли тармоқлар мутасаддилари, маҳаллалар оқсоқоллари ҳам иштирок этди.

Очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган қабулда 16 нафар фуқаронинг мурожаати тингланиб, уларга ижобий ечим топиш бўйича тегишли ташкилотлар раҳбарларига аниқ топшириқлар берилди. Мазкур мурожаатларнинг аксарияти уй-жой, моддий ёрдам, ишга жойлашиш, соғлиқни сақлаш каби масалаларга оид бўлди.

Муҳими, қабулда ҳеч бир мурожаат эътиборсиз қолмади. Фуқароларни қийнаб келаётган масалалар баённомага киритилиб, бажарилиш муддатлари белгиланди.

Яшнобод туман ҳокимлиги Матбуот хизмати

Манба: www.yashnobodnews.uz