Нодирбек Абдусатторов — тезкор шахматда жаҳон чемпиони!

Ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов Польша пойтахти Варшавада шахматнинг рапид йўналиши (тезкор шахмат) бўйича жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди.

17 ёшли шахматчи Абдусатторов бу йўлда хатто амалдаги жаҳон чемпиони норвегиялик  Магнус Карлсенни мағлубиятга учратди.

Мукофот жамғармаси 1 млн доллар бўлган турнирда (рапид ва блиц) ғолиб шахматчимиз 60 минг долларни қўлга киритди.

Нодирбек Абдусатторов рапид йўналишида жаҳон чемпиони бўлган энг ёш шахматчи сифатида тарихга кирди.