ОСОЙИШТА ЮРТГА БАЙРАМЛАР ЯРАШАДИ

Шу кунларда юртимизнинг қай гўшасига борманг, халқимизнинг энг улуғ ва энг азиз айёми — мамлакатимиз Мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги тантаналари кўтаринки руҳда нишонланмоқда.

Бугун пойтахтимизнинг Яшнобод туманида қутлуғ санани янада кўтаринки руҳда ўтказиш, жойларда аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш ва байрам ҳамда сайиллар учун етарли шарт-шароитлар яратишга доир йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирни Яшнобод тумани ҳокими ўринбосари Шерзод Зуфаров очди ва олиб борди.

Йиғилишда ички ишлар, ёнғин хавфсизлиги бўлимлари, туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари, маҳаллалар фаоллари ва бошқа тармоқлар мутасаддилари иштирок этди.

Манба: www.yashnobodnews.uz